АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВ
Навоий вилояти Зарафшон иқтисодий суди томонидан маҳаллаларда ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб бориш яхши йўлга қўйилган.
Яқинда Зарафшон шаҳар “Баҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан учрашув ташкил этилди.
Унда Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Ҳамидов иштирок этиб, сўнгги пайтда суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар юзасидан маълумот берди.
Хусусан, суд раиси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни юзасидан кенгроқ маълумот берилди.
Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури қабул қилинган. Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси иш олиб боради. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарида коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмиталар ташкил этилган.
Жойларда халқ депутатлари кенгашларининг таркибида коррупцияга қарши курашиш комиссияларини ташкил этиш тавсия қилиниб, уларнинг зиммасига қатор вазифалар юклатилган.
Суд раиси мавзу юзасидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.
Зарафшон туманлараро иқтисодий суди