October 17, 2019

ВИЛОЯТ СУДЛАРИ РАИСЛАРИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

Навоий вилоят судлари томонидан вилоят ҳудудида жорий йил октябрь-декабрь ойларида ўтказиладиган ҳамкорликдаги сайёр қабуллар режаси тасдиқланиб, сайёр қабуллар жараёнида жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди, фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят суди, Навоий вилоят маъмурий ва иқтисодий судлари раислари ва ўринбосарлари томонидан жойларда тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва фуқароларнинг шикоят, таклиф ва мурожаатлари қабул қилиниб, муамммолар ечимини топишда тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар бериб, амалий ёрдам кўрсатган ҳолда ҳал этилиши таъминланмоқда.

Навоий вилояти судлари раислари томонидан вилоят Халқ қабулхонаси биносида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабул давомида жами 10 нафар фуқародан мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 8 нафар фуқаронинг мурожаатлари бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 2 та назорат тартибидаги шикоят ўрганиш учун қабул қилинди.

Хусусан, ўтказилган сайёр қабул давомида жиноят ишлари масаласи бўйича берилган 3 нафар фуқаронинг мурожаати юзасидан 2 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 1 та шикоят назорат тартибда қабул қилинди.

Фуқаролик масалалари юзасидан берилган 4 нафар фуқаронинг мурожаати юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Шунингдек, сайёр қабул жараёнида маъмурий суд соҳасида
1 нафар фуқаронинг мурожаати қабул қилиниб, тегишли ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Бундан ташқари, иқтисодий суд ишлари масаласи бўйича 2 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари вакилларининг мурожаатлари қабул қилиниб, уларга ҳам ҳуқуқий тушунтириш берилди

 

Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди