September 25, 2019

ЗАФАРОБОДДА ОЧИҚ МУЛОҚOТ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2019 йил 20 июлдаги қарорида тадбиркорларнинг мурожаатларини қонун доирасида ҳал этиш мақсадида барча судларда ҳар ҳафтанинг жума куни “Тадбиркорлар куни”, шанба куни  “Очиқ эшиклар куни” деб белгиланган.

Жиззах вилоят жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлар раислари томонидан Зафаробод туман ҳокимлигида туманда фаолият юритаётган тадбиркорлик субьектлари вакиллари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

         Сайёр қабул давомида суд қарорларидан норози бўлган фуқаролар мурожаатлари тингланиб, уларга қонун талаблари асосида ҳуқуқлари тушунтирилди.

        Тадбирда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилиб, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқий онги, ҳуқуқий билимларини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўтказилган сайёр қабул жараёнида жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси ўринбосари томонидан 2 та фуқаронинг мурожаати тингланди, шунингдек фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди фаолиятига оид 8 та, маъмурий суд фаолиятига оид 4 та, иқтисодий суд фаолиятига оид 4 та мурожаатлар кўриб чиқилиб, муаммолар ечими юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

 

Жиззах вилоят судлари