December 10, 2019

МАЪМУРИЙ СУД ЖАМОАСИ ҒОЛИБ БЎЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2019 йил 11 мартдаги судья ва суд ходимларининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш ҳақидаги Фармойиши ижросини таъминлаш юзасидан жорий йилнинг 6-7 декабрь кунлари Фарғона вилоят судлари судьялари ва суд аппарати ходимлари ҳамда судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Фарғона вилоят ҳудудий бўлими ходимлари ўртасида мини футбол бўйича футбол мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа якунлари бўйича Фарғона вилоят маъмурий суди жамоаси фахрли 1-ўрин, жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди жамоаси
2-ўрин, Фарғона вилоят иқтисодий суди жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Ғолибларга ташкилотчилар томонидан мусобақа кубоги ва медаллар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Турнир якунида ҳакамлар томонидан Фарғона шаҳар маъмурий судининг раиси С.Курбанов, жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг судьяси Б.Эргашев, Қўқон туманлараро иқтисодий судининг девонхона мудири Ш.Абдувалиев ва фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг девонхона мудири Х.Исамиддиновлар мусобақанинг энг яхши ўйинчилари деб топилди.

  Фарғона вилояти маъмурий суди