September 24, 2019

ОДАМ САВДОСИГА БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ

Жомбой тумани “Сўхмон” маҳалла фуқаролар йиғинида одам савдосига қарши кураш мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда Жомбой туманлараро иқтисодий суди раиси Н..Юсупов иштирок этиб, мамлакатимизда бу жиноятга қарши кураш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Таъкидландики, Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги” қонуни қабул қилинган. Ушбу қонуннинг мақсади одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Юртимизда одам савдосига қарши кураш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Президентимиз фармонларига мувофиқ, Олий Мажлис Сенатида Одам савдосига қарши курашиш бўйича Миллий комиссия, ИИВ ҳузурида Одам савдосига қарши курашиш бўйича кичик комиссия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида Мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича кичик комиссиялар ташкил этилганлиги ўз натижасини бераётганлиги айтиб ўтилди.

Суд раиси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135 - моддаси (“Одам савдоси”) бўйича ҳам батафсил тушунтиришр берди.

Учрашувда “Сўхмон” МФЙ раиси О. Ҳамзаев одам савдосига қарши ҳамма бирдек курашиши кераклигини таъкидлади.

 

Жомбой тумани иқтисодий суди