СУДГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Учқудуқ тумани “Навоий” ва “Абай” маҳаллаларида аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди.
Унда Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Хамидов, Учқудуқ тумани маъмурий суди раиси А.Рахимов ва мутасадди идоралар вакиллари ҳамда маҳалла аҳолиси иштирок этди.
Йиғилишда Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Хамидов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони талаблари ҳамда иқтисодий судларга мурожаат қилиш ҳуқуқи ва тартиблари юзасидан маъруза қилди.
Таъкидландики, аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш жамиятда демократик давлат ва қонун устуворлигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Бунинг учун қабул қилинаётган янги қонунлар билан танишиб бориш ортиқчалик қилмайди.
Бундан ташқари, учрашувда иқтисодий судларга мурожаат қилиш ҳуқуқи ва тартиби, мурожаатларни электрон тарзда тақдим этиш, унинг қулайликлари тўғрисида тушунчалар берилди.
Тадбирда Учқудуқ тумани маъмурий суди раиси А.Раҳимов мавзу доирасида ўз фикрларини билдирди ва иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.
Зарафшон туманлараро иқтисодий суди