КОНСТИТУЦИЯ ВА ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ
Бухоро вилоят иқтисодий судининг мажлислари залида Бухоро вилоят фуқаролик ва иқтисодий судлари судьялари ва суд ходимлари, жамоат бирлашмалари ва Бухоро шаҳар “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини фуқаролари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилнинг 7 декабрь куни Конституциямиз қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаларидаги устувор вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Давра суҳбатида “Конституция ва қонун устуворлиги – фаровон ҳаёт гарови” деган тушунча фуқароларимизнинг онги ва қалбида чуқур ўрин эгаллаши ҳамда ижтимоий эҳтиёжга айланиши учун эътибор қаратиш лозим бўлган масалалар муҳокама қилинди.
Чунончи, қонун устуворлиги учун ижрони самарали ташкил этиш, жамоатчилик назоратидан фойдаланиш, оммавий ахборот воситалари қонунийликни қарор топтиришда чинакам “жамият кўзгуси”га айланиши, фуқароларининг ҳуқуқий билими, онги ва маданиятини ошириш зарурлиги айтилди.
Давра суҳбати иштирокчилари бу каби тадбирларни бошқа ҳудудларда ҳам ўтказиш борасида келишиб олишди.
Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро вилоят суди