October 11, 2019

САЙЛОВГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР

 Наманган 2-тиббиёт коллежида “Ёшларда сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари” мавзусида ҳуқуқий тадбир ўтказилди. Унда фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят суди раиси А.Сафаев, коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят судининг раиси Абдурахман Сафаев жорий йил охирида мамлакатимизда Олий мажлисга ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенганшларига бўлиб ўтадиган сайловлар ва унга тайёргарлик, бу борада янги Сайлов кодекси қабул қилинганлиги, ундаги қулайликлар ҳақида маълумот берди.

Сайлов кодекси 18 боб, 103 моддадан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сайлов ҳуқуқига бўлган ўз хоҳиш-иродасини эркин билдирилишини таъминлашга қаритилганлиги билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга етган барча фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадир. Ўзбекистон Республикасида сайлов умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш орқали ўтказилади ва сайловда иштирок этувчи ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлади.

Сайловлар ошкоралик, адолатлилик, умумийлик, тенглик принципига асосланади. Суд раиси ўқувчилар томонидан берилган барча саволларга атрофлича жавоб берди.

Тадбир якунида коллеж ўқувчиларига фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят суди раиси томонидан 20 га яқин турли мавзуларда чоп этилган китоблар топширилди.

 

Зафар Темиров,

Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят суди судья катта ёрдамчиси