October 28, 2019

ЮРИДИК КОЛЛЕЖИ ЎҚУВЧИЛАРИ СУДГА БОРИШДИ

 Бухоро вилоят маъмурий судида Бухоро вилоят юридик коллежи ўқувчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда коллеж ўқувчилари ва ўқитувчилари иштирок этди.

Тадбирда Бухоро вилоят маъмурий суди судьяси Алишер Ўролов иштирок этиб, ёшлар ўртасида содир этилаётган маъмурий ҳуқуқбузарликлар, уларнинг олдини олиш борасида фикрларини билдириб ўтди.

Учрашувда асосий эътибор яқинда қонуний кучга кирган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва кундалик ҳаётда доимий равишда турли хил муносабатларда дуч келинадиган қонун нормалари юзасидан тушунтириш берилди.

Шундан сўнг тадбир суд залида давом этди, ўқувчи ёшларга маъмурий судлар, суд жараёнларини олиб бориш тартиби сўзлаб берилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Учрашув ўқувчи ёшлар ўртасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларни қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, кундалик ҳаётда ҳуқуқий муносабатга киришганда амалда бўладиган ҳуқуқ нормаларини қўллашга бағишланди.

Мулоқот эркин ва самимий руҳда кечди.

 

 Ф.Ғайбуллаев, Бухоро вилояти маъмурий суди ходими