САВОЛ-ЖАВОБ

❓САВОЛ: Сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан қанча муддатда судга шикоят қилиш мумкин?

❗️ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг (25.06.2019 йил)
102-моддасига асосан Депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партиялар органлари, депутатликка номзодлар, ишончли вакиллар, кузатувчилар ва сайловчилар сайлов комиссияларининг қарорлари устидан ушбу қарорлар қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида юқори турувчи сайлов комиссиясига ёки судга шикоят қилиши мумкин. Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари устидан қарор қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиниши мумкин.

Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 142-моддасига мувофиқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови натижалари устидан шикоят суд томонидан шикоят берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай кўриб чиқилиши, агар сайловга олти кундан кам вақт қолган бўлса, дарҳол кўриб чиқилиши лозим.

Мурожаатлар билан ишлаш
бошқармаси катта консультанти
Жураев Достон тайёрлади