ЎҚУВЧИЛАРГА ОЧИҚ ДАРС

 Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди биносида суд раиси Е.Утениязов томонидан туман халқ таълими бўлимига қарашли 64-сон умумтаълим мактаби ўқувчилари учун очиқ дарс ўтказилди.

Дарс жараёнида суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар жараёнидан ёшлар хабардорлигини таъминлаш, ёш авлод вакилларини қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти, билимлари ва масъулиятини мунтазам ошириб бориш, жойларда, айниқса чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган уюшмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Тадбирда иштирок этган ёшларга фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди ва туманлараро иқтисодий судининг янги замонавий биносига саёҳат уюштирилиб, бу ерда фуқаролар ва суд ходимлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан таништирилди.

Раислик этувчи томонидан ўқувчиларнинг суд ва ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар фаолияти билан яқиндан таништириб борилиши, судларга жазоловчи орган сифатида қарашларини ижобий томонга ўзгартириб, жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга қаратилганлигига ишончни мустаҳкамлашга ёрдам беришини алоҳида таъкидлаб ўтди.

 

Жасур Абдиримов,
Фуқаролик ишлари бўйича
Амударё туман суди девонхона мудири