ФОРИШДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 23 июль куни ўтказилган тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омил эканлиги таъқидланиб, ушбу соҳа вакилларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш юзасидан қўшимча вазифалар белгилаб берилди.
Шу мақсадда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузилиши ҳолатларини олдини олиш максадида Жиззах вилоят судлари томонидан сайёр қабуллар ўтказиш бўйича алоҳида режа ишлаб чиқилган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш мақсадида вилоятнинг барча туманларида сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, навбатдаги сайёр қабул Фориш туманида ўтказилди. Унда жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят суди раиси Э.Ходжақулов, вилоят Маъмурий суди раиси А.Мамараҳимов, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси А.Шукуров, вилоят Иқтисодий суди раиси Д.Маҳаматовлар иштирок этишди.
Қабуллар давомида суд раислари иштирокчилар эътиборига ҳукуматимиз томонидан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, тадбиркорлик субъектлари учун яратилган шарт-шароитлар, муаммолар бўйича судларга мурожаат қилиш тартиби ва муддатлари тўғрисида атрофлича тушунтириш берилди.
Ўтказилган сайёр қабулда тадбиркорлик субъектларининг жиноий, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судларга оид мурожаатлари тингланди ва мурожаат муаллифларига тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Жиззах вилояти иқтисодий суди