November 7, 2019

МАКТАБ ИНТЕРНАТДА УЧРАШУВ

Нукус шаҳридаги И.Юсупов номидаги ихтисослаштирилган мактаб интернатида мурожаатлар билан ишлашнинг ўзига хослиги ва суд тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий судининг судьяси С.Ниязов, Ўзбекистон экология партиясининг Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти Кенгаши ижро қўмитаси раиси А.Бегимова, “Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари бош муҳаррири Ҳ.Эрматов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари фаоллари, мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбир Ўзбекистон Қаҳрамони И.Юсупов хотирасига гулчамбар қўйиш билан бошланди. Шундан сўнг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари У.Жалменов сўз олиб, иштирокчиларга меҳмонларни таништирди ва тадбир моҳияти ҳақида фикр юритди.

Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий судининг судьяси С.Ниязов фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишда белгиланган тартиб-тамойиллар ҳақида тушунтириш берди ҳамда йиғилганларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди.

Тадбир кўтаринки кайфиятда ўтди.

 
Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий суди