September 18, 2019

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

Мамлакатимизда иқтисодиётни либераллаштириш, бошқарувнинг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман суди раиси Ф.Қамбарова, туман маъмурий суди раиси Б.Ўролов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш туман қабулхонаси мудири А.Саидов билан биргаликда “Файз-деҳқон бозори”да тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Унда тадбиркорларни қийнаётган муаммолар, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, уларда тадбиркорлик кўникмасини шакллантириш, бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан тушунтириш берилди.

Учрашувда 8 нафар тадбиркор мурожаати эшитилиб, уларга тегишли ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Жиноят ишлари бўйича Қамаши тумани суди