ОИЛАЛАР МУСТАҲКАМЛИГИ - ЖАМИЯТ МУСТАҲКАМЛИГИ

Навоий шаҳрининг "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раисининг ўринбосари А.Муродов, Навоий вилоят хотин қизлар қўмитаси раиси А.Садикова, "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази Навоий вилоят бошқармаси бошлиғи М.Ҳамроева, Кармана тумани "Дўрман" жомъе масжиди имом хатиби М.Рахмонов ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят ва туманлараро (туман) судлари раислари ҳамда судьялари иштирокида "Оила муқаддас даргоҳ, уни асраб авайлашга барчамиз масъулдирмиз" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда 200 га яқин фуқаролар, жумладан вилоятдаги туман (шаҳар) хотин қизлар қўмиталари вакиллари, "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази ходимлари, маҳаллалардаги яраштириш комиссиялари аъзолари, оиласи барбод бўлиш арафасида турган лекин ҳали судга ариза билан мурожаат қилмаган оилалар ҳамда судга никоҳдан ажратиш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилган ва ярашиш учун муҳлат берилган оилалар ва уларнинг яқин қариндошлари иштирок этишди.

Тадбирда маърузалар тингланганидан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан тайёрланган видеороликлар иштирокчиларга намойиш этилди, ушбу видеоролик номайишидан сўнг тадбир иштирокчилари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир якунига кўра ажралиб кетиш арафасида турган 9 та оилани яраштиришга эришилди.

Фуқаролик ишлари бўйича
Навоий вилояти суди