СУДЬЯ ВА ЁШЛАР
Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судида 2-сонли умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчилари билан учрашув ташкил этилди.
Унда жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди раиси М.Райимов ва Мирзачўл туман маъмурий суди раиси Ф.Ибодуллаевлар иштирок этиб, ёшлар билан мулоқот олиб боришди.
Тадбирда суд раислари ўқувчи ёшлар билан суднинг вазифалари, одил судловни амалга оширилиши ва суд ишларига доир бошқа масалалар ҳақида маълумот беришди. Ўқувчилар келажакдаги орзулари ҳақида гапириб, аксарият ёшлар ҳуқуқ йўналиши бўйича қизиқишлари борлигини билдиришди.
Суд раислари ёшларга суд биносини таништириб ўтиш билан бирга ёшларнинг ҳуқуқий интелектуал билимларини, қизиқишларини янада ошириш мақсадида савол-жавоб ўтказиб, унда фаол қатнашган иштирокчиларга эсдалик совғалар тақдим этишди.
Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди