СУДЬЯЛАР ЖАМОАТЧИЛИККА ТАНИШТИРИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг “Ўзбекистон Республикаси айрим судларига судьяларни лавозимларга тайинлаш тўғрисида”ги қарорига асосан ҳамда “Судлар тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги қонунларга мувофиқ бир гуруҳ номзодлар судьялик лавозимда бўлишнинг биринчи беш йил муддатига тайинланган эди.
Шу муносабат билан жойларда тадбирлар бўлиб ўтди.
Судьялар Олий кенгаши қарорига мувофиқ Д.Эргашева - жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Томди туман суди раислигига, Н.Кенжаева - Конимех туман маъмурий судининг раиси лавозимига тайинланганлиги муносабати билан кенг жамоатчиликка таништирилди.
Шунингдек, юқоридаги Қонунларга мувофиқ, судьялик лавозимига бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга тайинланган судьялар А.Раҳимов - жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман суди раислигига, Ў.Ҳайдаров - Навоий шаҳар маъмурий судининг раиси лавозимига тайинланганлиги сабабли жамоатчиликка таништирилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги ишларига муваффақиятлар тилади.
Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди