September 18, 2019

ҲАМКОРЛИКДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ

 Маълумки, иқтисодий судларнинг фаолияти иқтисодиёт соҳасида одил судловни амалга ошириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган ҳолатларни бартараф этиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда Президентимизнинг бу борада қабул қилинган фармон, қарорларида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашга қаратиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2019 йил 19 июлдаги қарорида тадбиркорларнинг мурожаатларини қонун доирасида ҳал этиш мақсадида барча судларда ҳар ҳафтанинг жума куни “Тадбиркорлар куни”, шанба куни эса “Очиқ эшиклар куни” деб белгиланган.

Тошкент вилоят судлари томонидан ҳам бу борада тегишли дастур асосида аниқ вазифалар ва ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди раиси вақтинча вазифасини бажарувчи И.Юсупов, Оҳангарон шаҳар Бош вазир қабулхонаси мудири Ф.Мадумаров билан биргаликда тадбиркорлик субъектларини қабул қилди. Суҳбат давомида тадбиркорларни қизиқтирган саволларга жавоб берилиб, ҳуқуқ ва мажбуриятлари борасида тегишли тушунтириш берилди.

Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди