September 19, 2019

САВОЛ-ЖАВОБ

❓САВОЛ: Таълим муассасаларининг битирувчиларига, қонунчиликда меҳнат муносабатларини амалга ошириш жараёнида қандай кафолатлар белгиланган ?

❗️ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексиниг 84-моддасига асосан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчиларга дастлабки синов муддати қўлланилмайди.

Шунингдек мазкур кодекснинг 2471-моддасига мувофиқ ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг, шунингдек давлат грантлари бўйича таълим олган олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кирган битирувчилари билан меҳнат шартномаси у тузилган кундан эътиборан уч йиллик муддат ўтгунига қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинганида иш берувчи бу ҳақда маҳаллий меҳнат органини хабардор қилиши шартлиги белгилаб қўйилган.

Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси катта консультанти Жураев Достон тайёрлади