ОЧИҚ МУЛОҚОТ ВА САЙЁР ҚАБУЛ
Деҳқонобод туманида жойлашган Мусиқа ва санъат мактабида жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман суди раиси М.Маликов, туман маъмурий суди раиси Я.Омонов, туман Адлия бўлими ва маҳалла фаоллари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.
Мулоқотларда яқинда бўлиб ўтадиган сайловларда аҳолини, айниқса, ёшларни бохабар қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига ўтказиладиган сайловлар ҳақидаги Я.Омоновнинг маърузаси, сўнгра Конституция ва қонун устуворлиги юзасидан М.Маликовнинг сўзлари тингланди.
Тадбирда судьялар томонидан иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоб берилди.
Шундан сўнг, суд раислари томонидан фуқароларнинг сайёр қабуллари ташкил этилиб, муаммолар ўрганилиб, ҳуқуқий тушунтириш ва ҳал этиш чоралари кўрилди.
Жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман суди