November 26, 2019

ТАДБИРКОРЛАР УЧУН СЕМИНАР

Қашқадарё вилояти Ғузор туман ҳокимлигида Қашқадарё вилоят иқтисодий суди раиси Ш.Мамадияров, туман иқтисодий суд раиси С.Исканов ва судья Н.Хўжақулов, маъмурий суд раиси Б.Ахмедов, жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Н.Абдуллаев, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди раиси в.в.б. Д.Шамсиева, туман солиқ инспекцияси бошлиғи О.Жайловов, туман мажбурий ижро бюроси бошлиғи ўринбосари Қ.Турсунов, тумандаги тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва фуқаролар иштирокида “Тадбиркорлик фаолияти: муаммолар ва ечимлар, тадбиркорлар ҳуқуқларини суд йўли билан ҳимоя қилиш” мавзусида семинар ўтказилди.

Семинарда мавзу юзасидан мутасаддиларнинг маърузалари тингланди.

Ҳар бир суд бўйича маърузачилар ўз йўналишлари доирасида тадбиркорларга ҳуқуқий тушунтириш бериб, уларни қийнаётган муаммолар юзасидан тавсиялар беришган бўлса, ДСИ ва МИБ органлари ходимлари тадбиркорларнинг тўлов интизомига риоя қилиш каби мажбуриятлари бўйича тушунтиришлар ўтказишди.

Семинарда иштирокчилар саволларига  жавоб берилди.

 
Ғузор туманлараро иқтисодий суди