June 28, 2019

САВОЛ - ЖАВОБ

Савол: Мен якка тартибдаги тадбиркорман яқинда ҳакамлик судида мени фойдамга пул ундириш юзасидан қарор чиқарилган эди. Мазкур қарорни ижрога қаратиш учун фуқаролик судига мурожаат қилишим керак экан. Шу сабабли фуқаролик судига хакамлик судини ҳал қилув қарорини мажбурий ижрога қаратиш учун даъво ариза берганимда қанча миқдорда давлат божи тўлайман?

Жавоб: Мазкур ҳолатда фуқаролик судига даъво ариза билан мурожаат қилганингизда давлат божи тўламайсиз. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 329-моддаси
36-бандига мувофиқ тадбиркорлик субъектлари — ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида фуқаролик судига ариза берганда давлат божидан озод қилинган.

Жураев Достон Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси катта консультанти