September 13, 2019

СПОРТ - СОҒЛИК ГАРОВИ

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2019 йил 11 мартдаги 8-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судлари ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада биринчи босқичдан ўзаро ўйинлар натижасига кўра, муваффақиятли ўтган Самарқанд, Пастдарғом, Каттақўрғон, Оқдарё, Ургут, Булунғур, Пахтачи туман судлари ҳамда Самарқанд вилоят суди жамоалари иштирок этишди.

Жамоаларнинг қизғин, ўзаро ҳурмат, тенглик тамойилларига ва футбол қоидаларига амал қилган ҳолда ўтган мусобақада Пастдарғом туман суди жамоаси фахрли 1-ўринни, Булунғур туман суди жамоаси 2-ўринни, Самарқанд вилоят ва Оқдарё туман судлари жамоалари 3-ўринни эгаллади.

Футбол мусобақасида “Энг яхши ўйинчи” совринига Булунғур туман судининг ходими Ж.Султонов, мусобақанинг тўпурари совринига эса Пастдарғом туман судининг ходими Х.Кенжаев сазовор бўлди.

Ғолиб жамоа аъзоси Пастдарғом туман судининг ходими А.Ботиров эса Самарқанд вилоят футбол федерациясининг махсус совғаси билан тақдирланди.

 

  Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди