МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ОЗОД ҚИЛИНДИ
Жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар суди судьяси Д.Сулеймонов томонидан Олмалиқ шаҳар Ички ишлар бошқармаси Пробация гуруҳи ҳисобида турган 33 нафар маҳкумга нисбатан жазо ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш тўғрисида ҳамда 2 нафар маҳкум жазо ўташдан бўйин товлаганлиги сабабли озодликдан маҳрум қилиш жойларига қайтариш тўғрисидаги тақдимномалар асосида бир қатор жиноят ишлари кўриб чиқилди.
Сайёр судда 33 нафар маҳкум жазо ўташ даврида меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, тузалиш йўлига ўтганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.
Аксинча, 2 нафар маҳкум эса жазо ўташ даврида ўзига тўғри хулоса чиқармай, жазо ўташдан бўйин товлаганлиги сабабли озодликдан маҳрум қилиш жойларига қайтарилди.
Ботир Ваҳобов,
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди ходими