ОЛИЙ СУД РАИСИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

 Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Комилов Тошкент вилояти маркази бўлмиш Нурафшон шаҳрида фуқароларни сайёр қабул қилди.

Ўтказилган сайёр қабулда жами 129 нафар фуқаро мурожаати кўриб чиқилди..

Таҳлилларга кўра, қабул қилинган фуқароларнинг 77 таси жиноят ишлари бўйича, 21 таси фуқаролик ишлар бўйича, 27 таси маъмурий ишлар буйича, 4 таси иқтисодий ишлар бўйича судларга тааллуқли бўлди.

Шундан 26 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 103 та фуқаронинг ёзма мурожаати қабул қилинди.

129 та мурожаатдан 26 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 77 мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб қаноатлантирилди.

26 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан назорат тартибида ҳал қилиш учун қабул қилинди. Ушбу мурожаатларнинг 22 таси қаноатлантирилиб, тегишли судлов хайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди.

Жиноят ишларига тегишли 77 та мурожаат ижобий ҳал қилинди.

Сайёр қабул доирасида 45 нафар маҳкумнинг назорат тартибидаги аризалари кўриб чиқилиб, улар жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар суди томонидан
3 нафар маҳкумнинг жазолари енгилроқ турдаги жазога алмаштирилди, 8 нафар маҳкум ўталмай қолган озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ учун манзил-колонияларига ўтказилди.

Шунингдек, 21 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар сайёр суд мажлисида кўрилиб, аризалари қаноатлантирилиб, маъмурий иш юритувдан тугатилди.

Сайёр қабулда муаммолари ҳал бўлган 40 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма ташаккурнома билдирди.

 

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати