САВОЛ - ЖАВОБ

Савол: Қонунчиликка мувофиқ кимлар фуқаролик судида шартнома бўйича (ихтиёрий) вакил сифатида қатнашиши мумкин

Жавоб: Ўзбекистон Республика Фуқаролик процессуал кодексининг 67 моддасига мувофиқ

1) адвокатлар;

2) насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган ёки ён шажара бўйича қариндошлар, шунингдек эр (хотин) ёхуд унинг қариндошлари;

3) юридик шахсларнинг ходимлари — шу юридик шахсларнинг ишлари бўйича;

4) нотижорат ташкилотларнинг ваколатли вакиллари — шу ташкилотлар аъзоларининг ишлари бўйича;

5) қонунга биноан бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилган нотижорат ташкилотларнинг ваколатли вакиллари;

6) биргаликда иштирок этувчилардан бири бошқа биргаликдаги иштирокчиларнинг топшириғи бўйича;

7) ишни кўриб чиқаётган суд томонидан ишда жисмоний шахсларнинг вакиллари сифатида иштирок этишига йўл қўйилган шахслар шартнома бўйича (ихтиёрий) вакил сифатида судда қатнашишлари мумкин.

Жураев Достон
Мурожаатлар билан ишлаш
бошқармаси катта консультанти