ОИЛАЛАР МУСТАҲКАМЛИГИ ЭЪТИБОРДА
Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси Б.Шерматов томонидан тумандаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини биносида “Оила ва жамият давлат муҳофазасида” мавзусида тадбир ўтказилди.
Унда МФЙ яраштириш комиссияси аъзолари, хотин-қизлар ишлари бўйича мутахассислар ва маҳалла аҳли иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси Б.Шерматов юртимизда оилаларни тинч-тотув ва аҳил-иноқлигини таъминлаш билан бир қаторда эр-хотин ва уларнинг болалари ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган барча чоралар кўрилаётгани ҳақида гапириб ўтди.
Нотиқ ўз сўзида оилавий ажримларнинг олдини олишда,
нафақат судлар, хотин-қизлар қўмитаси ва маҳалла фуқаролар йиғинлари, балки кенг жамоатчилик, катта ҳаётий тажрибага эга, ёши улуғ маҳалла фаоллари биргаликда низоларнинг камайишига эришиш мумкинлиги ҳақида фикр юритилди.
Тадбир давомида низоли оилалар билан суҳбат ўтказилиб, уларни яраштириш чоралари кўрилди. Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси Б.Шерматов томонидан фуқароларнинг сайёр қабули ҳам ташкил этилди. Қабул жараёнида 2 нафар фуқарога алимент ва иш ҳақи ундириш масалалари юзасидан батафсил ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Р.Жўраев, Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди архив мудири