ОҲАНГАРОНДАГИ САЙЁР УЧРАШУВЛАР
Тошкент вилояти Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди томонидан жойларда тадбиркорларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида ҳамкор ташкилотлар билан тегишли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 11 октябрь куни куннинг биринчи яримида Оҳангарон шаҳар ва куннинг иккинчи ярмида Олмалиқ шаҳар Бош вазир қабулхоналарида сайёр суд (15 дан ортиқ иқтисодий ишлар кўрилди) ва сайёр учрашувлар бўлиб ўтди.
Сайёр учрашувлар давомида Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди раиси в.в.б. И.Юсупов, Оҳангарон шаҳар Бош вазир қабулхонаси мудири Ф.Мадимаров ҳамда Олмалиқ шаҳар Бош вазир қабулхонаси мудири Т.Султоновлар томонидан Оҳангарон шаҳри ва Олмалиқ шаҳрида тадбиркорлик фоалияти билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг саволларига ҳуқуқий ечим топиш мақсадида тегишли тушунтиришлар берилди.
Мисол учун, сайёр учрашув давомида фуқаро (тадбиркор) З.Култановнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар қабулхонасига йўллаган мурожаати суд раиси в.в.б, қабулхона мудири, тадбиркор ва тиббиёт бирлашмасининг масъул ходимлари иштирокида кўриб чиқилди ва унга тегишли ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди