September 27, 2019

ЮРИДИК КОЛЛЕЖДА ТАДБИР

 Навоий вилоят юридик коллежида тадбир бўлиб ўтди.

Унда фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят суди раиси ўринбосари Б. Джумаев ва вилоят суди судьяси Г.Худайбердиева ҳамда ўқувчилар иштирок этди.

Тадбирни коллеж директори К.Ўтамуродов очиб, сўзни фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят суди раиси ўринбосари Б.Джумаевга берди.

Судья Б.Джумаев ўз маърузасида шу йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган Олий мажлис, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан янги Сайлов кодексига киритилган ўзгаришлар ҳақида ўқувчиларга батафсил маълумот улашди.

Жумладан, сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгалиги, сайловда иштирок этувчи ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлиши ва сайловнинг бошқа жиҳатлари ҳақида тўхталди.

Тадбирда вилоят суди судьяси Г. Худайбердиева сўзга чиқиб, оилалар мустаҳкамлиги, ёшлар тарбияси, эрта никоҳнинг олдини олиш борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Иккала мавзу ҳам ўқувчи ёшлар учун қизиқ бўлгани учун кўплаб саволлар ёғдирилди ва судьялар томонидан уларга жавоб берилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят суди