САВОЛ - ЖАВОБ
САВОЛ: Ёшга доир пенсияларни муддатидан олдин тайинлаш мумкинми?
ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси “Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунни 14-моддасига асосан қуйидаги ҳолатда муддатидан олдин пенсия тайинланиши мумкин.
Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:
эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Жураев Достон Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси катта консультанти