July 6, 2019

САВОЛ - ЖАВОБ

❓ САВОЛ: Ассалому алайкум! Менинг акам хозирда муддатли ҳарбий хизматда, яқинда уйга қайтишади. Эшитишимча ҳарбий хизматни тамомлаган аскарларга пул миқдорида Президент мукофоти берилар экан. Шу тўғрими?

👉 ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 19.08.2005 йилда қабул килинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-158 қарорига асосан

✅ 2005 йилнинг 1 сентябридан бошлаб то 2018 йил 30 мартгача муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга

✅ҳарбий хизматдан бўшатилиш чоғида энг кам иш ҳақининг ўн олти баравари миқдорида нафақа берилган.

Аммо Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 мартдаги
ПФ-5390 сонли Фармонига асосан ҳозирда ушбу имтиёз бекор қилинган.
Шу сабабли 2018 йил 30 мартдан бошлаб ҳарбий хизматдан бўшаган аскарларга бундай нафақа берилмайди.

Жураев Достон Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси катта консультанти