October 24, 2019

ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИДА ТАДБИР

 Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Набиев Мирзаобод тумани Давлат солиқ инспекциясида сайёр суд ўтказди.

Сайёр суд мажлисидан сўнг судья солиқ инспекцияси ходимлари, тадбиркорлик cубъектлари вакиллари ва фуқаролар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 26 сентябрдаги Фармони ҳамда “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, шунингдек, суд томонидан кўрилган ишлар бўйича қабул қилинган суд ҳужжатларининг мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати ўтказди.

Тадбирда судья тадбиркорлар ва фуқароларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Гулистон туманлараро иқтисодий суди