“ШУ ЮРТ УЧУН ФИДОЙИ БЎЛИНГ...”

Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди раиси Шуҳрат Салимов Ғиждувон туманида жойлашган 5-сонли умумтаълим мактабига борди.

Дастлаб суд раиси мактабда ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Шундан сўнг юқори синф ўқувчиларига Конституция сабоқлари мавзусида дарс ўтиб берди.

Дарс жараёнида суд раиси ўқувчиларга мамлакатимиз Конституциясида белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва бурчларни яна бир бор тушинтириб, Бош қомусимизнинг 41-моддасига асосан “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга” эканлигини, бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатганлигини, мактаб ишлари давлатимизнинг доимий назоратида эканлигини таъкидлади.

Шундан сўнг, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланганлигини айтиб ўтди.

Дарс жараёни қизғин савол-жавоб тарзида ўтказилиб, ўқувчилар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.

Суд раиси ўқувчиларга доимо аъло баҳоларга ўқишини ва келажакда ватанимиз равнақига ўз ҳиссаларини қўшишларини тилаб, дарсга якун ясади.

Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди