December 4, 2019

КОНСТИТУЦИЯМИЗ 27 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНДИ

 Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят суди судьялари томонидан Навоий шаҳридаги 15-умумий ўрта таълим мактабида асосий қомусимиз бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят судининг судьялари томонидан Конституциянинг ҳаётдаги роли ва аҳамияти, уни билишнинг муҳимлиги ҳақида маълумот берилди.

Тадбирда мактаб ўқувчилари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституция китобини чизиш бўйича кўрик-танлов ҳам ўтказилди.

Шундан сўнг ўқувчилар томонидан “Сиз Конституцияни биласизми?” рукни бўйича танлов уюштирилди. Унда мактабнинг 6-7-8-синф ўқувчилари иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси моддаларини энг кўп ёд олган 3 нафар ўқувчи ғолиб деб топилиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.

 

Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилояти суди