January 21, 2020

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ЮРИДИК КОЛЛЕЖИДА УЧРАШУВ

 Хоразм вилояти юридик коллежида ҳуқуқий тадбир бўлиб ўтди.

Унда коллеж директорининг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари С.Қурёзов, Хоразм вилоят иқтисодий суди раиси И.Тешаев, вилоят иқтисодий суди судьяси М.Қурбонов, катта мутахассис Р.Умаров, Урганч туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Қозоқов, Шовот туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Жамолов ва Боғот туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Давлатов ҳамда коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар асосий эътиборни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарори мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратдилар.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказилган учрашувда билдирган фикрларини ёшларга етказиш асосий мақсад қилиб олинди.

Дарҳақиқат, ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш, соғлиғини сақлаш, маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топишига кўмаклашиш бугун ҳар қачонгидан долзарб масала бўлиб турибди.

Учрашувда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун
шарт-шароитлар яратиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ёшлар спортини оммавий ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш хусусида ҳам сўз борди.

Тадбирда ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан судьяларга юзланишди ва ёшларга берилган кафолатлар ҳамда кундалик ҳаётда учраб турадиган бошқа саволларга жавоб олишди.

   Р.Умаров,

Хоразм вилоят иқтисодий судининг катта мутахассиси