АНИҚ МАҚСАДГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН УЧРАШУВЛАР
Судьялар томонидан аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган учрашувлар ўтказилмоқда.
Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди, жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди ва туман прокуратураси билан ҳамкорликда Конимех туманининг “Саржал” овулида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда юртимиздаги бугунги ислоҳотлар, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ўзгаришлар, тадбиркорлик субъектларига яратилаётган имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.
Тадбирда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Судьялар томонидан уларга батафсил тушунтириш берилди.
Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди