November 22, 2019

СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИДА САЙЁР ҚАБУЛ

 Марғилон туманлараро иқтисодий суди томонидан Ёзёвон тумани Давлат солиқ инспекцияси биносида тадбиркорлик субектлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик сохасида хозирги кунда амалиётда вужудга келган муаммолар ва уларнинг қонуний ечими хусусида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси Г.Холматова, Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Турсунов, туман солиқ инспекцияси ходимлари, тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда фуқаролар иштирок этди.

Учрашувда иқтисодий суд раиси Г.Холматова ва судья И.Турсуновлар иштирокчиларга бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш долзарб масала бўлиб, бу борада амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ҳақида батафсил тушунчалар бериб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

Савол-жавобдан сўнг суд раиси Г.Холматова фуқаролар ҳамда тадбиркорларни мурожаатлари юзасидан алоҳида қабул ўтказди.

Ф.Обидов, Марғилон туманлараро иқтисодий суди судья ёрдамчиси