November 17, 2020

СУД ҚАРОРИ ЎЗГАРИШСИЗ ҚОЛДИРИЛГАН

Facebook ижтимоий тармоғидаги Баҳодир Азизовнинг билдириши юзасидан

Дастлабки суриштирув ҳужжатларига кўра, М. Анварова 2020 йил 12 июнь куни ўзига тегишли бўлган Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Ялонғоч даҳаси 24-уй олдида жойлашган Ялонғоч бозори ичида жойлашган озиқ-овқат дўкони синдириш йўли билан очишганлиги ҳолати юзасидан аниқлик киритиш мақсадида борганида, Б. Азизов уни уриб, унга тан жароҳати етказган.

Б. Азизовга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 52-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) 2-қисми ва 200-моддаси (ўзбошимчалик) билан маъмурий баённома ва иш ҳужжатлари расмийлаштирилган.

Суд томонидан Б. Азизовнинг хатти-ҳаракатлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 52-моддаси 2-қисмидан мазкур модданинг 1-қисмига қайта малакаланган.

Мирзо Улуғбек туман маъмурий судининг 2020 йил 3 июлдаги қарорига асосан Б. Азизовга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 52-моддаси 2-қисми ва 200-моддаси билан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 271-моддаси (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар) 1-бандига асосан тугатилган.

Б. Азизов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 52-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий хуқуқбузарликни содир қилган деб топилган ва унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида, яъни 223 000 сўм жарима жазоси тайинланган.

Тошкент шаҳар маъмурий суди кассация инстанциясининг 2020 йил 20 октябрдаги қарори билан Мирзо Улуғбек туман маъмурий судининг 2020 йил 3 июлдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати