O
@oliysud1
364 posts

Human.uz ахборот порталида 2021 йил 6 июль куни эълон қилинган “Олий суд қарорларидан фуқаролар нега норози?” сарлавҳали материал юзасидан

Аризачи “Grand Asia Bizness” МЧЖ маъмурий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Тошкент шаҳар ҳокимининг 2007 йил 6 ноябрдаги 958-сонли қарорини ҳақиқий эмас, деб топишни сўраган.

Xabar.uz сайтида 2021 йил 7 июль куни эълон қилинган “Хитойлик инвестор Ўзбекистон судларидан адолат изламоқда” сарлавҳали мақола юзасидан

Дастлабки тергов органи томонидан Игорь Ли Жиноят кодексининг 228-моддаси 1-қисми, 168-моддаси 4-қисми “а” банд, 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди, 25,168-моддаси 4-қисми «а» банди, 228-моддаси 3-қисми билан айбдор, деб топилган. Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг 2021 йил 23 мартдаги ҳукмига кўра унинг ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан реабилитация қилинган.

YouTube тармоғида эълон қилинган А. Ҳакимов ва М. Ҳакимованинг видеомурожаати юзасидан

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2021 йил 4 июндаги ҳукмига кўра, Нодир Тўхтапўлатов Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “д” банди билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Facebook да эълон қилинган С. Ҳусенованинг билдириши юзасидан

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 2021 йил 23 февралдаги ҳукмига кўра, дастлабки тергов органи томонидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 1 ва 3 қисмлари билан айбланган Саида Ҳусенованинг ҳаракатларида ушбу жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли, у айбсиз деб топилиб, оқланган.

Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган фуқаро М. Султонованинг видеомурожаати юзасидан

Аризачи Малоҳатхон Султонова ва унинг адвокати жавобгарлар – Тошкент вилояти ИИББ ва Тошкент тумани ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ва мажбурият юклаш тўғрисидаги шикоят ариза билан Нурафшон туманлараро маъмурий судига мурожаат қилган. Мазкур суднинг 2021 йил 5 майдаги ҳал қилув қарорига асосан М. Султонованинг шикоят аризаси қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Facebook да эълон қилинган С. Сайдалиевнинг мурожаати юзасидан

Аризачи С. Сайдалиев Балиқчи туман маъмурий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Балиқчи туман хокимининг 2014 йил 17 мартдаги «Балиқчи туман ҳокимининг 2006 йил 11 январдаги 19-қ-сонли қарорига асосан Аралхон ширкат хўжалигининг тугатилиши муносабати билан шу ҳудуддаги ер майдонлари ўрнида фермер хўжалиги ташкил этилиб, ушбу фермер хўжаликлари рахбарларининг ҳар бирига пахта-ғалла етиштириш мақсадида 30 йил муддатга ерларни ижарага бериш ҳақида»ги қарорининг С. Сайдалиевга оид қисмини бекор қилиш ҳақида»ги 238-қ-сонли қарорини хақиқий эмас”, деб топишни сўраган.

Facebook фойдаланувчиси М. Отахоновнинг билдириши юзасидан

Фуқаро Муҳаммадқодир Отахонов 2021 йил 15 июнь куни Facebook ижтимоий тармоғи орқали эълон қилинган мурожаатида Марҳамат тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Н. Ғ. га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш) билан айблаш хусусидаги маъмурий иш жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман судида кўриб чиқилишини, аммо бу "маъмурий иш" эмаслигини баён этган.

Aks-sado Telegram-каналида 2021 йил 10 июнь куни эълон қилинган видеолавҳа юзасидан

Даъвогар Фатима Петренконинг ишончли вакили Аюбхон Сайдуллаев жавобгар Баҳодир Алматовга нисбатан тураржойдан мажбурий тартибда кўчириш ҳақидаги даъво ариза билан 2020 йил 27 ноябрда судга мурожаат қилган.

Фуқаро С. Бобоназаровнинг видеомурожаати юзасидан

Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман суди иш юритувига Сарвар Бобоназаров ва бошқаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иши 2021 йил 10 май куни келиб тушган.

YouTube да эълон қилинган фуқаро И. Ашуровнинг видеомурожаати юзасидан

Исмоил Ашуров 2011 йил 25 октябрь куни Наманган шаҳри, 1-ўтиш йўли, Зарбдор кўчаси. 15-уйда яшовчи Ҳ. Жўраевадан Наманган шаҳри, Марғилон кўчаси 164-бинода жойлашган хусусий ҳаммомнинг 12 сотих ер майдонини гувоҳлар О. Асқаров ва Қ. Юнусов иштирокида 18 000 АҚШ долларига сотиб олган.