November 9, 2020

“Менинг махаллам – менинг судьям” ғояси хаётга тадбиқ этилмоқда

7 ноябр куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги “Улуғбек” маҳалласида бир қатор фаоллар ва фуқаролар иштирокида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ўзини ўзи бошқариш органлари ва судларнинг ўзаро хамкорлигини самарадорлигини ошириш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улугбек туманлараро судининг судьяси А.Кариев қатнашди.

Мазкур тадбир давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ишлаб чиқилиб жорий йилнинг 19 август куни тасдиқланган Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича Йўл харитасининг 17-банди ижроси доирасида тасдиқланган “Судьялар томонидан “Менинг махаллам - менинг судьям” ғояси асосида амалга оширилиши белгиланган тадбирлар Графикининг ижроси доирасида ташкиллаштирилди.

Йиғилишда фуқаролик суд ишларини юритиш вазифаларида тўхталиб судлар фаолияти фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан бир қаторда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, ижтимой адолатни, фуқаролар ўртасида тинчлик ва миллий тотувликни таъминлашга кўмаклашиш, қонунга нисбатан ҳурмат муносабатини шакллантиришга хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди. Бунда судлар ва фуқароларни ўзини–ўзи бошқариш органларининг ўзаро хамкорлиги юқори аҳамиятга эга эканлигига алоҳида урғу берилди.

Тадбирда фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди, “Улуғбек” маҳалласи қўмитаси ҳамда профилактика инспектори иштирокида ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказиш масалалари бўйича фикр алмашилди. Шунингдек йиғилиш доирасида фуқароларни ўйлантираётган саволларга батафсил жавоб берилди.

Хуршида Юсупова,

фуқаролик ишлари бўйича

Мирзо Улуғбек туманлараро

судининг девонхона мудири