МАКТАБ КУТУБХОНАСИГА БАДИИЙ АДАБИЁТЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

Жиззах вилояти Зарбдор туман маъмурий суди раиси Э.Тожибоев ва туман ёшлар иттифоки билан ҳамкорликда 3-умумтаълим мактабида ўқувчилар билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда ёшларга мамлакатимизда интеллектуал салоҳиятли, маънавий баркамол, жисмонан соғлом авлодни тарбиялаш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётганлиги, мустақилликнинг илк йиллариданоқ ёшларни қўллаб-қуватлаш борасида қатор қонунлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлиги хусусида атрофлича маълумот берилди.

Учрашувда туман Ёшлар иттифоқи томонидан мактаб директорига "Йил эътирофи" номинацияси бўйича Фахрий ёрлиқ топширилган бўлса, суд раиси томонидан мактаб кутубхонаси учун ҳуқуқий ва бадиий китоблар, ўқувчи ёшларга қонун ҳужжатлари акс эттирилган буклетлар топширилди.

Зарбдор тумани маъмурий суди