March 13, 2020

“ФОРИШ-ТОҒ-ПОЛИГОНИ”ДАГИ УЧРАШУВ

Фориш туман иқтисодий суди раиси Д.Соатов туман Адлия бўлими бошлиғи Ш.Эрматов билан ҳамкорликда “ФОРИШ-ТОҒ-ПОЛИГОНИ” ҳарбий қисмда учрашув ташкил этишди.

Давра суҳбати жараёнида – дастлаб оила қонунчилиги, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги низомнинг мазмун-моҳияти, вояга етмаганлар таъминоти ҳамда алимент, шунингдек, ипотека тўловларини ундириш билан боғлиқ низоларни кўришнинг ўзига хос хусусиятлари юзасидан тушунтириш берилди.

Давра қатнашчилари ўзларининг муаммолари бўйича савол-жавоб тариқасида тегишли ҳуқуқий ёрдам олдилар, учрашув ўзлари хизмат ўтаётган қсимда ташкиллаштирилганини ижобий қабул қилишди.

Бундан ташқари харбий қисм раҳбариятининг маҳалла, кадастр ва нотариус вакиллари билан ҳамкорликда ойда бир маротаба давра суҳбати ўтказиб туриш тўғрисидаги таклифи мақулланиб, бу ҳақида келишиб олинди.

Фориш туман иқтисодий суди