“Сайёр қабул”
Бугун Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Минор” маҳалла фуқаролар йиғини биносида шу ҳудудда яшовчи фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманларо суди ва Юнусобод туман прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилиб, тўғридан тўғри бўлиб ўтган сайёр қабулда аҳолининг қизиқтирган турли соҳадаги масалалар юзасидан берилган саволларига асослантирилган жавоблар берилди.
Ўтказилган сайёр қабулда, фуқароларнинг судга тааллуқли масалалар бўйича мурожаатлари ҳам қабул қилиниб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Тадбир жараёнида фуқароларга ўзининг ҳуқуқий онги ва маданиятини доимий равишда ошириб бориш, юртимизда бўлаётган ислоҳатларга бефарқ муносабатда бўлмаслик лозимлиги, қариндош-уруғлар ва оилалар ўртасида юзага келаётган ҳар қандай низоли масала аввало шу маҳалла фаоллари иштирокида ҳамда нуроний отахон ва онахонларнинг маслаҳати билан ҳал этилиши, келажакда носоғлом оилалар бўлмаслиги учун маҳалланинг ролини ошириш лозимлиги таъкидланди.
Хуршида Юсупова
Фуқаролик ишлари бўйича
Мирзо Улуғбек туманлараро
суди девонхона мудири