KUN.UZ САЙТИДА ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН “УНИСИ УЁҚҚА, БУНИСИ БУЁҚҚА ТОРТДИ, ЎРТАДА 310 МИНГ ДОЛЛАР ПУЛ ЙЎҚ. МИБнинг ҚАРЗИНИ КИМ УНДИРАДИ?” САРЛАВҲАЛИ МАҚОЛА ЮЗАСИДАН

Қозоғистон Республикасининг “Астана Бизнес” масъулияти чекланган ширкати 2019 йил 2 августда 307-сонли хат рақамли даъво ариза билан Тошкент шаҳар иқтисодий судига мурожаат қилиб, жавобгарлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси, “Invest Finance Bank” акциядорлик тижорат банки ва учинчи шахс - “Eco Gidro Life” МЧЖга (“Yutm Parranda” МЧЖнинг ҳуқуқий вориси) нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, Тошкент вилоят хўжалик судининг 2016 йил 5 августдаги 11–635/8876–сонли ажримига асосан даъвогарнинг Қозоғистон Халқаро Арбитражи томонидан 20/2015/АП–сонли иши бўйича чиқарилган 2016 йил 10 мартдаги ҳал қилув қарорини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий ижрога қаратиш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилиб, қарздор “Yutm Parranda” МЧЖдан ундирувчи даъвогар фойдасига 502 152,20 АҚШ доллари асосий қарз, рўйхатга олиш йиғимлари учун 78 400 қозоқ тенгеси, арбитраж йиғимлари учун 5 106 800 қозоқ тенгеси, вакил харажатлари учун 150 000 қозоқ тенгеси ҳамда илтимосномани кўриш учун тўланган 90 АҚШ долларини ундириш ҳақида ижро варақаси берилганлиги, суд ижрочилари Қибрай туман бўлими томонидан ушбу ижро ҳужжатида кўрсатилган пул маблағлари қарздордан тўлиқ ундирилган бўлса-да, суд ижрочилари Қибрай тумани бўлими суд ижрочиси Ш. Султонов ва банкнинг мансабдор шахсларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида қарийб бир йилу 2 ой ўтгач, яъни 2017 йил 3 октябрда 2-сонли чет эл валютасидаги тўлов топшириқномасига асосан 192 515,30 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари даъвогарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилганлиги, қолган 309 726,9 (502 242,20 – 192 515,30) АҚШ доллари ва 5 335 200 қозоқ тенгеси МИБ ва банкнинг мансабдор шахсларининг айби билан ундирувчига ўтказиб берилмаганлиги, давлат ижрочиси Ш. Султоновнинг юқорида кўрсатилган ижро ҳужжати билан боғлиқ хатти-ҳаракатлари Қибрай туман маъмурий судининг 2019 йил 5 мартдаги ҳал қилув қарори билан ғайриқонуний деб топилганлигини кўрсатиб, ғайриқонуний ушлаб қолинганлиги натижасида етказилган 309 726,9 АҚШ доллари, 5 335 200 қозоқ тенгеси ва 41 500 000 сўм моддий зарарни жавобгарлардан солидар тартибда ундиришни сўраган.

Мазкур даъво ариза судья А. Нарзуллаев томонидан иш юритишга 2019 йилнинг 6 августида иш юритувига қабул қилиниб, 4-10-1923/273-соли иш рақами берилган.

Суднинг ажримлари билан ишга жавобгарлар сифатида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилоят бошқармасининг Қибрай туман бўлими, “Ўзбекистон Республика валюта биржаси” АЖ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки жалб қилинган ва адвокат учун тўланган 41 500 000 сўм зарар ундириш талаби миқдорини яна 85 000 000 сўмга кўпайтириш ва жами 126 500 000 сўм моддий зарар тўғрисидаги даъво аризага қўшимча иш юритишга қабул қилинган.

Биринчи инстанция судининг 2020 йил 17 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 309 726,9 АҚШ доллари, 5 335 200 қозоқ тенгеси, 41 500 000 сўм моддий зарар, 85 000 000 сўм адвокатнинг юридик ёрдами учун тўланган харажатлари ундирилган. Даъво талабининг жавобгарлар Ўзбекистон “Ўзбекистон Республика валюта биржаси” АЖ, Тошкент вилоят молия бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, “Invest Finance Bank” акциядорлик тижорат банки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидан ундириш қисми рад этилиб, “Ўзбекистон Республика валюта биржаси” АЖ, Тошкент вилоят молия бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, “Invest Finance Bank” акциядорлик тижорат банки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси жавобгарликдан озод қилинган ва МИБга нисбатан иш юритиш тугатилган.

Мазкур ҳал қилув қарор устидан “Астана Бизнес” масъулияти чекланган ширкати апелляция шикояти ва Тошкент шаҳар прокуратураси апелляция протести берилган.

Тошкент шаҳар иқтисодий суди апелляция инстанция сининг 2020 йил 11 июндаги қарори билан, апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилиб, апелляция протести қисман қаноатлантирилган.

Тошкент шаҳар иқтисодий судининг 2020 йил 17 февралдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилган.

Ҳал қилув қарорининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилоят бошқармаси ҳисобидан Қозоғистон Республикасининг “Астана Бизнес” масъулияти чекланган ширкатининг фойдасига 309 726,9 АҚШ доллари, 5 335 200 қозоқ тенгеси, 41 500 000 сўм моддий зарар, 85 000 000 сўм адвокатнинг юридик ёрдами учун тўланган харажатлар, 56 395 047 сўм давлат божи ва 16 218 сўм почта харажати ундириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилоят бошқармаси Қибрай туман бўлимига нисбатан иш юритиш тугатиш қисмлари бекор қилинсин, ушбу қисмлар бўйича янги қарор қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилоят бошқармаси Қибрай туман бўлими ҳисобидан “Астана Бизнес” масъулияти чекланган ширкати фойдасига 309 726,9 АҚШ доллари, 5 335 200 қозоқ тенгеси, 41 500 000 сўм моддий зарар, 85 000 000 сўм адвокатнинг юридик ёрдами учун тўланган харажатлар, 56 395 047 сўм давлат божи ва 16 218 сўм почта харажати ундирилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилоят бошқармаси жавобгарликдан озод қилиниб, Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилоят бошқармаси Қибрай туман бўлими ҳисобидан республика бюджетига ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ бўлган 1 699 768 сўм давлат божи ундирилган.

Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

“Астана Бизнес” масъулияти чекланган ширкати томонидан шикоят тақдим этишда тўланган 28 197 523,5 сўм давлат божи ва 17 840 сўм почта харажати зиммасида қолдирилиб, республика бюджетига ишни апеляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ 850 000 сўм давлат божи ундирилган.

Тошкент вилоят бошқармаси Қибрай туман бўлими ҳисобидан республика бюджетига ишни апелляция инстанция судида кўриш билан боғлиқ бўлган 29 047 523,49 сўм давлат божи ундирилган.

Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан 2020 йилнинг 3 сентябрдаги 13/20-сонли хат билан ушбу ишни ўрганиш учун сўралган ва 2020 йилнинг
4 сентябрь куни 1385-сонли кузатув хати билан Тошкент шаҳар прокуратурага юборилган.

Бугунги кунда ушбу қарор устидан назорат тартибида шикоят берилмаган.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати