May 28, 2020

Нотариус оқланди

Суднинг ҳукмига кўра, Д.Азизова (исм-фамилияси ўзгартирилган) 1995 йил 2 январь кунидан 2012 йил 1 август кунига қадар Денов туманидаги 1-сонли Давлат нотариал идораси нотариуси вазифасида ишлаб келиб, мансабдор шахс бўла туриб, мансабига совуққонлик билан қараши натижасида жами 90.393.667 сўм миқдорида давлат божларини кам ундириб давлат манфаатларига кўп миқдорда зарар етказганликда айбли деб топилган.

Судланган Д.Азизова (исм-фамилияси ўзгартирилган) кассация шикоятида, дастлабки тергов ва биринчи инстанция суди ишни бир томонлама кўриб чиққанлиги, айбсизлиги юзасидан келтирган важлари тергов органи томонидан текширилмаганлиги, собиқ МХХ тергов бўлими томонидан ўзига сохта айблов эълон қилинганлиги, айби йўқлиги сабабли оқлов ҳукми чиқаришни сўраган.

Суд мажлисида судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, иш бўйича тарафлар музокараси, жиноят иши ҳужжатлари ўрганилиб чиқилди.

Д.Азизова (исм-фамилияси ўзгартирилган) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 207-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбсиз деб топилди ва жиноят таркиби йўқлиги сабабли оқланди.

Д.Азизова (исм-фамилияси ўзгартирилган)га реабилитация қилиниши муносабати билан унга етказилган мулкий, маънавий ва бошқа зиённи қоплаш оқибатларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 304-313-моддаларида назарда тутилган тартибда даъво билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

Ж.Худойбердиев,

жиноят ишлари буйича Сурхондарё вилоят судининг судьяси

Ш.Кодиров,

жиноят ишлари буйича Бойсун туман судининг девонхона мудири