Rost24 ахборот-таҳлилий сайтида эълон қилинган тарихчи Б. Ирзаевнинг интервьюси юзасидан маълумот
Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан реабилитация қилинмаган қатағон қурбонларининг номларини оқлаш ва уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасида зарур чора-тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, амалий саъй-ҳаракатлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.
Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармойиши ижросини таъминлашга Олий суд томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Чунончи, мустабид совет тузуми даврида қатағон қурбони бўлган ва ҳозирги кунга қадар оқланмаган шахсларнинг жиноят ишлари амалдаги қонунчилигимизга мувофиқ ўрганиб чиқилаётганлиги маълум қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари
билан алоқалар бошқармаси