YouTube видеохостингида эълон қилинган Т. Нормуродовнинг видеомурожаати юзасидан
Т. Нормуродов жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман судининг 2008 йил 29 сентябрдаги ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “а”, “б”, “в”, “г” бандлари, 205-моддаси 2-қисми “в” банди, 165-моддаси 2-қисми “а” банди, 248-моддаси 1-қисми, 25,168-моддаси 2-қисми “а”, “б”, “в” бандлари, 168-моддаси 3-қисми “а” банди, 209-моддаси 2-қисми “а” банди, 139-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандлари, 28,186-1-моддаси 2-қисми “б”, “г” бандлари, 184-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбли, деб топилган.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45, 57, 59, 61-моддалари тартибида 2 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 120 баравари, яъни 2 235 600 сўм жарима жазоси тайинланган.
Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди апелляция инстанциясининг 2009 йил 3 февралдаги ажрими билан суд ҳукми ўзгартирилиб, судланувчи Т. Нормуродовнинг жиноий ҳаракатидан Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми, 139-моддаси 3-қисми “а” банди, 184-моддаси 3-қисми чиқарилиб, Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “а”, “б”, “в”, “г” бандлари, 205-моддаси 2-қисми “в” банди, 165-моддаси 2-қисми “а” банди, 25,168-моддаси 2-қисми “а”, “б”, “в” бандлари, 168-моддаси 3-қисми “а” банди, 209-моддаси 2-қисми “а” банди, 139-моддаси 3-қисми “г” банди, 28,186-1-моддаси 2-қисми “б”, “г” бандлари билан Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида 2 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 120 баравари, яъни 2 049 300 сўм жарима жазосига келтирилган.
Жиноят-процессуал кодексининг 510-моддасида, апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд ҳукми устидан ушбу Кодекснинг 498-моддасида кўрсатилган шахслар, яъни маҳкум, унинг ҳимоячиси суд қарорларининг тасдиқланган шаклини илова қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят беришлари мумкинлиги кўрсатилган.
Т. Нормуродов мазкур моддага асосан суд қарорларидан норозилиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига шахсан ўзи ёки ҳимоячи орқали кассация тартибида шикоят қилиш ҳуқуқи мавжудлиги маълум қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси