НАЗОРАТ ТАРТИБИДАГИ ШИКОЯТ ОЛИЙ СУДДА ЎРГАНИЛМОҚДА
YouTube тармоғида эълон қилинган фуқаро З. Джумаевнинг видеомурожаати юзасидан
Дўстлик туман маъмурий судининг 2020 йил 27 майдаги қарорига кўра, З. Джумаев Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 40-моддаси (туҳмат) да назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 33-моддаси (енгилроқ маъмурий жазо чорасининг қўлланилиши) қўлланиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари, яъни 446 000 сўм жарима жазоси тайинланган.
Ушбу суд қароридан норози бўлиб З. Джумаев томонидан кассация тартибида шикоят келтирилган.
Жиззах вилоят маъмурий суди кассация инстанциясининг 2020 йил 16 июндаги қарори билан Дўстлик туман маъмурий судининг 2020 йил 27 майдаги қарори ўзгаришсиз, шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
З. Джумаевнинг суд қарорларидан норози бўлиб, Олий судга берган назорат тартибидаги такрорий шикояти ҳозирги кунда Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатида ўрганилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати