Ш. АМАНОВАНИНГ ИШИГА ОИД

YouTube тармоғидаги фуқаро Шахзода Аманованинг видеомурожаати юзасидан маълумот

Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судига даъвогар Э. Алимқуловнинг жавобгарлар Р. Аманова ва Ш. Амановага нисбатан уйдан кўчириш ҳақидаги даъво аризаси 2020 йил 6 март куни келиб тушган.

Ушбу фуқаролик ишини судда кўриш 2020 йил 26 март куни суд биносига тайинланган. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2020 йил 20 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси судларида COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш тўғрисида”ги РС-13-20-сонли қарори қабул қилинганлиги сабабли суднинг 2020 йил 20 мартдаги ажрими билан фуқаролик иши иш юритувидан тўхтатилган.

Суднинг 2020 йил 20 майдаги ажрими билан иш юритиш тикланиб, ишни судда кўриш 2020 йил 29 май кунига тайинланган. Шу куни фуқаролик иши даъвогар вакили ва жавобгарлар иштирокида мазмунан кўрилиб, Ўзбекистон Республикасида COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалиши натижасида карантин эълон қилинганлиги ва мазкур тоифадаги ишларни кўриш вақтинчалик тўхтатилгани сабабли ишни кўриш кейинга қолдирилган.

Карантин чоралари юмшатилгани сабабли судда ишни кўриш 2020 йил 14 сентябрь кунига тайинланган. Шу куни жавобгарнинг адвокат олмоқчилиги ҳақидаги аризасига асосан ишни кўриш 15 сентябрь кунига қолдирилган. Бироқ жавобгарларнинг суд мажлисига келмаганлиги сабабли ишни кўриш 2020 йил 22 сентябрь кунига қолдирилганлиги маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати