November 3, 2020

ЗАРАФШОНДА САЙЁР ҚАБУЛ

Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги “Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғинида Зарафшон туманлараро иқтисодий суди, Ўзбекистон Либерал демократик партияси Зарафшон шаҳар бўлими ҳамда Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар кенгаши депутати Д.Исматов томонидан фуқароларнинг сайёр қабули ва ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди.

Сайёр қабул давомида фуқаролардан 4 та ишга жойлаштириш ва
1 та яшаш жойига доимий рўйхатга қўйилишида амалий ёрдам бериш тўғрисидаги жами 5 та мурожаат тақдим этилди.

Мурожаат муаллифи бўлган 4 нафар фуқарога амалий ёрдам берилиши депутат Д.Исматов томонидан маълум қилинган бўлса, яшаш жойига доимий рўйхатга қўйиш масаласидаги мурожаат муаллифига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Шунингдек, тадбир давомида Зарафшон иқтисодий туманлараро суди раиси Ш.Ғофуров томонидан маҳалла фуқаролари ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини янада юксалтириш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти суд амалиётидаги мисоллар келтирди.

Ҳар бир фуқаро ўзининг ҳуқуқий билими ва маданиятини юксалтириб, мамлакатимизнинг ҳар томонлама ривожланишида муносиб ҳиссасини қўшишлари лозимлиги қайд этилди.

Сайёр қабул жараёнида фуқаролар томонидан берилган саволларга суд раиси томонидан тегишли тушунтириш берилди.

Муҳит Карабаев,

Зарафшон туманлараро иқтисодий

суди судья ёрдамчиси